Бир муддат аввал Тошкент метросининг бир йўналишида поездлар ҳаракати буткул тўхтаб қолгани айтилган видео тарқалган эди.
"Тошкент метрополитени" ДУК юз берган ушбу ҳолат бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун соат 19:10 да "Чилонзор" йўналиши Сергели йўлининг 5-бекатида поезд ҳаракат йўлида техник носозлик ҳолати кузатилган, бунинг натижасида бекатда бўлган 17-сонли ҳаракат таркиби ҳаракатлана олмаган ҳамда ушбу йўлда йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳаракат вақтинчалик тўхтатилган.
Ушбу вақт оралиғида "Буюк Ипак йўли" ҳамда "Олмазор" бекатлари оралиғида поездлар жадвал асосида ҳаракатланган. "Олмазор" ҳамда Сергели йўли 5-бекат оралиғида ушбу носозлик ҳолати тузатилгунга қадар бир томонлама ҳаракат амалга оширилган
Таъкидланишича, ҳозирда барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда.
"Келтирилган ноқулайлик юзасидан барча йўловчилардан узр сўраймиз", — дейилади хабарда.






