Бугун Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикасида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиши хафи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиси мумкин. Ҳаво ҳарорати 3-8° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4-6° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёмғир, қор, баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
08.11.2022 03:34
"Ўзгидромет" 8 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди






