Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши (ТИВК) йиғилиши жорий йилнинг 10 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
ТДТ ТИВКда иштирок этиш учун ТДТ Бош котиби Б.Амреев, Қирғизистон ташқи ишлар вазири Ж.Кулубаев, Озарбайжон ташқи ишлар вазири ўринбосари Х.Халафов, Қозоғистон Бош вазири ўринбосари — ташқи ишлар вазири М.Тлеуберди, Венгрия ташқи ишлар ва ташқи савдо вазири П.Сийярто, Туркия ташқи ишлар вазири М.Чавушоглу, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Р.Мередов ташриф буюриши режалаштирилган.
Делегациялар раҳбарларининг ТДТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этиши, улар “Форумлар мажмуаси” комплексига етиб келгандан кейин ҳамда биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг кўзда тутилган. Йиғилиш сўнгида якуний ҳужжатларни имзолаш маросими ҳамда йиғилиш иштирокчилари шарафига расмий қабул бўлиб ўтади.






