АсосийJamiyat

"Қандай қилиб олдингиз ерни?" (видео)

'"Қандай қилиб олдингиз ерни?" (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда қурувчи тадбиркор ва ИИБ ходимининг баҳслашган видеоси тарқалди. 

Ҳолатга Чилонзор туман ҳокимлиги муносабат билдирди.

Унда Чилонзор тумани “Кўтарма” маҳалласининг 1-, 3-,  ва 9-уйлар оралиғидаги ҳудуд ўраб олинаётганлиги ҳақидаги хабар юзасидан маълумот тақдим этилган.

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан туман ҳокимлигида Ишчи гуруҳ тузилиб, мазкур ҳудудда ўрганиш ишлари олиб борилди.

Аниқланишича, "Кўтарма” маҳалласи 1-, 3-  ва 9-уйлар орасидаги 15 сотих ер майдони Тошкент шаҳар ҳокимининг 2020 йил 9 декбрдаги 1147-сонли қарори асосида фуқаро Мирхамид Мирвалиевич Мирходжаевга компенсация тариқасида доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида кўп қаватли турар жой қуриш учун ажратилган.

2021 йил 20 декабрда ушбу ҳудудда қурилиш ишлари олиб борилиши учун ҳудудда болалар ва спорт майдончалари, қариялар дам олиш шийпони, автотураргоҳ қуриш шарти билан Маҳалла фуқаролар йиғинининг баённомаси асосида “Кўтарма” маҳалласи ҳудудидаги 1-, 3-  ва 
9-уйларда яшовчи фуқаролар розилиги ёзма расмийлаштирилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарорига асосан Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси томонидан 2021 йил 19 июлдаги 1726-1726294-24852-сонли Архитектура режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилган ҳамда Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органининг 2022 йил 30 июндаги 47871-сонли хулосаси олинган.

Шу билан бирга, ушбу масала юзасидан жорий йил 5 ноябрь куни туман Ишчи гуруҳи, тадбиркор ҳамда аҳоли билан учрашув ташкил этилиши белгилаб олинди.

Туман Ишчи гуруҳи томонидан тадбиркорга тегишли ҳудуддаги қурилиш ишлари шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (ШНҚ)га асосан, шунингдек мазкур ҳудуд атрофида истиқомат қилувчи аҳоли розилиги билан амалга оширилиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар