Бугун, 8 ноябрь куни Ер юзи аҳолиси қизиқарли астрономик ҳодисалардан бири – тўлиқ Ой тутилишини кузатишлари мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон фанлар академияси хабар берди.
Таъкдланишича, ушбу тутилишнинг тўлиқ фазасида ой юзаси 100 фоиз Ер соясида бўлади. Ой тутилишининг умумий давомийлиги 4 соатдан ортиқроқ бўлиб, тутилишнинг тўлиқ фазаси 1 соат 25 дақиқа давом этади. Ой тутилиши Ўзбекистонда қисман кузатилади – ўрта ҳисобда 1 соатдан кўпроқ тутилиш кузатилиши мумкин.

Ой тутилиши Ой чиқишидан аввал бошланади, шунинг учун Ўзбекистоннинг ҳамма ҳудудида тутилишнинг максимал фазаси Ой уфқдан кўтарилганидан кейин бир неча дақиқа ўтиб кузатилади.








