Шимолий Корея Россияга қурол сотганини рад этди

ДУНЁ 08.11.2022, 13:22
Шимолий Корея Россияга қурол сотганини рад этди

Шимолий Корея Россияга ҳеч қачон қурол етказиб бермагани ва буни амалга ошириш режаси ҳам йўқлигини айтди. Бу ҳақда "Zamon.uz" "Korrespondent.net"га таяниб хабар бермоқда.

“Биз Россия билан ҳеч қачон қурол-яроғ бўйича келишувларга эришмаганимизни ва келажакда бундай режаларимиз йўқлигини яна бир бор аниқ айтамиз”, — дейилади баёнотда.

Маълумки, КХДР Россияни Украинадаги кенг кўламли урушда қўллаб-қувватлайди: у ЛДХРдаги айирмачилар юридик шахслигини ва Украина ҳудудларини аннекция қилишни тан олди, шунингдек, Россия агрессиясини қораловчи резолюцияларга қарши овоз берди.

"The New York Times" АҚШ разведкасининг махфий маълумотларига таяниб, Россия Шимолий Кореядан миллионлаб снаряд ва ракеталарни сотиб олаётгани ҳақида хабар берган эди.

Шарҳлар