Бектемир тумани ИИО ФМБ вояга етмаганлар ишлари бўйича инспектор-психологи томонидан, "Қўйлиқ" бозори олдида, тахминан 13 ва 15 ёшлардаги икки нафар вояга етмаган фуқаролар аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Суриштирув давомида, улар Юлдашев Зоҳид Саид ўғли ва Юлдашев Жамшид Саид ўғли эканлиги аниқланган. Бироқ уларнинг қариндошлари, яшаш жойи ҳақидаги маълумотлари, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек, туғилган ва яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар мавжуд эмас.
Ҳозирда Зоҳид ва Жамшид Юлдашевлар Тошкент шаҳар ИИББнинг Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.
Фуқароларда юқоридаги шахслар ҳақида маълумот бўлса, Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказининг 71-231-87-56, 71-231-87-54 ёки “102” рақами орқали хабар беришлари сўралмоқда.






