Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан "Яшил макон" лойиҳаси доирасида "Табиат учун бирлашайлик" шиори остида вазирлик тизимидаги барча ташкилотларда бир кунда ва бир вақтда кўчат экиш челленжига старт берилмоқда.
Вазирлик 11 ноябрь кунги республика миқёсида экиладиган дарахт кўчатлари тўғрисида маълумот берди.

Ўтказиладиган мазкур лойиҳада қизиқарли флешмоблар ҳамда таниқли спортчилар билан интервьюлар уюштирилади. Тадбирда ўзига хос коффебреак ҳам сизни кутиб турибди.
Келинг иштирок этинг ва табиат учун ўз ҳиссангизни қўшинг!
Малумот учун қуйидаги рақамга мурожаат қилишингиз мумкин:
+99899 401 73 02
Телеграм: @Websecurity






