Бугун Озарбайжонда Ғалаба куни нишонланди

ДУНЁ 08.11.2022, 21:42
Бугун Озарбайжонда Ғалаба куни нишонланди

Бугун, 8 ноябрь куни Озарбайжонда Ғалаба куни нишонланмоқда. 2020 йил  27 сентябрда бошланган 44 кунлик муҳораба якунида Озарбайжон ҳудудий яхлитлигини тиклашга муваффақ бўлган эди.

“44 кунлик Ватан уруши –  бизнинг шонли тарихимиз. Барча кучларни сафарбар этган ва ягона муштга айланган Озарбайжон халқи душманни она тупроқларидан ҳайдади. Бутун Озарбайжон халқи бирлик ва ирода намунасини кўрсатди”, – деган эди Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ушбу ғалабанинг аҳамиятига тўхталиб..

Президент Илҳом Алиевнинг 2020 йил 2 декабрдаги фармойишига биноан 27 сентябрь Хотира куни деб эълон қилинди. Бошқа фармойишга кўра 8 ноябрь, Шуша шаҳри озод этилган куни Ғалаба куни деб белгиланди.

Бугун Тошкентдаги Ҳайдар Алиев номидаги маданият марказида ҳам мазкур сана муносабати билан тадбир бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда “darakchi.uz” мухбири. Унда Озарбайжоннинг Шуша шаҳри озод этилиши ва бунда жон берган юрт ўғлонлари хотирланди. 

Маълумот учун, Озарбайжон армияси Қорабоғда 2020 йил 27 сентябрдан 9 ноябрга қадар кечган жангларда қарийб 30 йил Арманистон ишғоли остида бўлган ҳудудлар, жумладан, 5 та шаҳар, 4 та посёлка ҳамда 290 га яқин қишлоқни қайтариб олди. 2020 йил 8 ноябрда Озарбайжон маданияти бешини бўлмиш Шуша шаҳри озод қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1