АсосийJamiyat

⚡️Қрим ва Севастопол ҳудудларидаги талабаларга истисно тариқасида ўқишини кўчиришга рухсат берилди

'⚡️Қрим ва Севастопол ҳудудларидаги талабаларга истисно тариқасида ўқишини кўчиришга рухсат берилди'ning rasmi

Бугун ижтимоий тармоқларда Қримдаги ўзбекистонлик талабалар президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат билан чиққани акс этган видео тарқалди. 

Унда Қрим федерал университети тиббиёт академиясининг ўзбек талабалари “ҳозирда Қрим ҳудуди уруш туфайли хавфли ҳудудлар сирасига кираётгани боис” уларнинг ҳам ўқишини Ўзбекистон ОТМларига кўчиришда амалий ёрдам сўраган.

Айни пайтда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, давлатимиз раҳбарининг топшириқларига асосан, давлат олий таълим муассасаларига ўқишга кабул килиш жараёнларини мувофиклаштириш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан Қрим ва Севастопол ҳудудларидаги ОТМда таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳам ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМга истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилди.

 

    Бошқа янгиликлар