Самарқанд 10-11 ноябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилотининг илк саммитига мезбонлик қилади.
Мазкур саммитда 5 та аъзо мамлакат — Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда 2 та кузатувчи мамлакат — Туркманистон ва Венгрия раҳбарияти иштирок этиши кутилмоқда.
Тадбирда ташкилот доирасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни янада жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилинади.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилган.
Айни дамда бир гуруҳ журналистлар мазкур жараёнларни ёритиш учун қайноқ нуқтага жўнаб кетмоқда.


Тадбир тафсилотларидан “Darakchi.uz”орқали хабардор бўлинг!
Дилбар Абдунабиева.






