АсосийJamiyat

2 нафар аёл боксчимиз ярим финалга йўл олди

'2 нафар аёл боксчимиз ярим финалга йўл олди'ning rasmi

Бугун, 9 ноябрь куни бокс бўйича Осиё чемпионатида аёл спортчиларимиз ўз иштирокларини давом эттиришди.
-66 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Навбаҳор Ҳамидова ярим финалда ҳиндистонлик Боро Анкушитага қарши рингга кўтарилди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шунингдек, -75 кг вазнли Соҳиба Рўзметова ярим финалда филиппинлик боксчига қарши қийин жанг ўтказди ва 3:2 ҳисобида муносиб тарзда ғалабага эришди. 

Уларни ушбу қувончли ғалабалари билан табриклаймиз!

    Бошқа янгиликлар