Бироз аввал Самарқандда Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форуми бўлиб ўтаётгани ҳақда маълумот берган эдик.
Ўзбекистон бош вазир ўринбосари ўз нутқи давомида Ўзбекистоннинг барча соҳаларини қамраб олган кенг кўламли ислоҳотлар дастури ҳақида тадбир қатнашчиларига ахборот берди.

Унинг маълум қилишча, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёни жадаллаштирилади.

"Ислоҳотларимизнинг кейинги устувор йўналишлари бу:
- қонун устуворлигини таъминлаш;
- суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ килиш;
- коррупцияга қарши самарали курашиш;
- банк-молия тизимларини замон талабларига мос равишда такомиллаштириш;
- давлат улуши мавжуд бўлган йирик саноат ва инфратузилма корхоналарини хусусийлаштириш;
- Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёнини жадаллаштириб, унинг тўлақонли аъзосига айланиш;
Шунингдек, энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишда давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этишни янада кенгайтирамиз", — дейди Ходжаев.
Эслатиб ўтамиз, икки томонлама музокаралар натижасида инвестициявий ва савдо келишувлари имзоланди.







