АҚШ Украинани парвозлардан ҳоли ҳудуд деб эълон қилишдан воз кечди. Жозеф Байденнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар учинчи жаҳон урушини бошламоқчи эмас. Бу ҳақда "zamon.uz" хабар қилди.
Маълум қилинишича, Оқ уйдаги матбуот анжуманида АҚШ Президентидан Украинага доимий асосда ёрдам кўрсатиш масаласи сўралган.
"Улар учун кўп нарса қилдик. Масалан, мендан Украинани парвозлардан ҳоли ҳудудга айлантиришда АҚШ самолётларидан фойдаланишни кўп сўрашди. Аммо биз буни амалга оширмаймиз. Россия самолётларини уриб тушириб, Учинчи жаҳон урушини бошламоқчи эмасмиз", — деган Байден.
Бундан ташқари, Президент украин армияси Россия шаҳарларини бомбардимон қилишини истамаслигини айтган ва шунинг учун 965 км узоқликка учадиган ракеталар бермаганини қайд этган.
Ҳудудий ён беришлар ҳақида гапирар экан, Байден бу масалани Киевнинг ўзи ҳал қилиши кераклигини таъкидлаган. У ушбу масалада Вашингтон Украинага босим ўтказмаслигини қўшимча қилган.
30.01.2023, 12:54
Даниялик сиёсатчи Расмус Палудан Россиянинг Даниядаги элчихонаси яқинида учинчи марта Қуръонни ёқиб юборди. Энди у буни "Чеченистон ва унинг раҳбарининг айби билан" қилганини, шунингдек, чеченистонлик...13.12.2022, 11:03
Қозоғистон газ иттифоқини яратиш масаласини муҳокама қилмади, деб хабар қилди мамлакат энергетика вазирлигига таяниб Риа Новости. "Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистон газ ташиш тизимларининг техник имкониятларини муҳокама...02.12.2022, 09:10
Россия Бош вазири Михаил Мишустин икки кунлик ташриф билан Ўзбекистонга келди. Сиёсатчини унинг ҳамкасби Абдулла Арипов кутиб олди. Бу ҳақда Россия Федерацияси ҳукумати матбуот хизмати...21.11.2022, 11:32
АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампнинг тўнғич ўғли Доналд Жон Трамп Вашингтоннинг Киевга янги ёрдам пакети учун маблағ йиғаётгани ҳақида ҳазил билан чиқди. Мем Инстаграмда жойлаштирилди....