АсосийMadaniyat
10.11.2022 16:47
1899

Самарқанд саммити доирасида 300 нафарга яқин маҳаллий ва 70дан ортиқ хорижий санъаткорлар иштирокида 6 та тадбир ўтказилади

'Самарқанд саммити доирасида 300 нафарга яқин маҳаллий ва 70дан ортиқ хорижий санъаткорлар иштирокида 6 та тадбир ўтказилади'ning rasmi

Мадания вазири Озодбек Назарбеков иштирокида брифингда эртага, 11 ноябрь куни  бўлиб ўтиши кутилаётган тадбирлар юзасидан ахборот берилди.

Маълум қилинишича, саммит доирасида Маданият вазирлиги томонидан 6 та маданий тадбир ташкил этилиши режалаштирилган. Уларга жами 300 нафарга яқин маҳаллий ва 70 нафардан ортиқ хорижий санъаткорлар жалб этилмоқда. Туркий давлатлар ташкилотининг аъзо ва кузатувчи давлатларидан фольклор жамоаларининг ҳам иштирок этиши режалаштирилган. 

Қайд этилишича, 9 ноябрь ҳолатига кўра, таклиф қилинган барча 6 мамлакатдан хорижий меҳмонлар Самарқанд шаҳрига етиб келган бўлиб, ҳар бир жамоага масъуллар бириктирилган. Улар саммит доирасидаги маданий тадбирларга тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда. 

"Жалб қилинган ижодий гуруҳлар аъзоларига барча керакли шарт-шароитлар (3 маҳал иссиқ овқат, транспорт хизмати ва  меҳмонхона) яратилган. 

Тадбир учун 6 та давлатдан 30 комплект миллий либослар олиб келинди ҳамда мазкур либослар дефилье ўтказиш учун тақдим этилди", — дейди Назарбеков.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар