Президентимиз бошчилигида мамлакатимизда амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси энди Туркий давлатлар ташкилоти даражасига ҳам ташаббус сифатида олиб чиқилмоқда. Бу ҳақда darakchi.uz' мухбии Дилбар Абдунабиева Экология қўмитаси раиси иштирокида бўлиб ўтгшан брифингдан маълумот бермоқдап.
Нарзулло Обломуродовнинг қайд этишича, эртага – 11 ноябрь куни Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ва кузатувчи мақомидаги мамлакатлар Давлат раҳбарлари иштирокида Регистон майдонида кўчат экиш тадбири ўтказилиши режалаштирилган.
Шунингдек, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлган Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда кузатувчи мақомига эга бўлган Венгрия ва Туркманистон давлатлари пойтахтларида ҳам бир вақтнинг ўзида кўчат экиш тадбирлари уюштирилади. Хусусан, Озарбайжонда 11 ноябрь куни 111 минг 111 та дарахт кўчати ўтқазилиши режалаштирилмоқда.
Дилбар Абдунабиева.






