1

Шавкат Мирзиёев Эрдўғонни орден билан мукофотлади

СИЁСАТ 10.11.2022, 20:01
Шавкат Мирзиёев Эрдўғонни орден билан мукофотлади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ўзбекистоннинг олий даражали “Имом Ал-Бухорий” ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида айтиб ўтди дея хабар бермоқда “darakchi.uz” мухбири. 

”Ҳурматли Ражаб Таййип Эрдўғон жаноби олийлари! Сизларни Самарқандда кўриб турганимдан хурсандман. Бугун тарихий воқеа. Бугун қардошим Ражаб Таййип Эрдўғон Ўзбекистоннинг олий даражали «Имом Ал-Бухорий» ордени билан тақдирланди. Хабарингиз бор, 2017 йили БМТнинг 72-сессиясида улуғ бобомиз Имом Ал-Бухорийнинг меросини ўрганиш ҳақида гапиргандим ва ўша пайтда Туркия президенти, қардошим Ражаб Таййип Эрдоғон бу фикрларни қўллаб-қувватлаган эди. Ўзбекистонда Имом Ал-Бухорий номидаги Тошкент Ислом университети фаолият кўрсатмоқда. Улуғ аждодимиз ривоят қилган ҳадиси шарифда: “амаллар ниятларга боғлиқдир” деб таъкидланади. Шу боис ҳам биз Ўзбекистонда Имом Бухорий бобомизнинг меросини чуқур ўрганиш учун Самарқанд заминида ул зотнинг номида халқаро илмий-тадқиқот маркази ва ҳадис илми мактабини ташкил этдик. Ўзбекистон халқи Сизнинг қардош элларимиз ўртасидаги дўстона алоқаларни кенг қамровли стратегик шериклик даражасига олиб чиқиш, ўзаро манфаатли лойиҳаларни самарали амалга ошириш борасидаги шахсий ҳиссангизни яхши билади ва юксак қадрлайди. Ишончим комилки, умумий тил ва маданиятга, аждодларимизнинг бой меросига, муштарак интилишга асосланган дўстлик ва қардошлик муносабатларимиз янада равнақ топади”, - деди Шавкат Мирзиёев

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1