Қашқадарё вилояти Ғузор туманида Нехиа-2 ва Матиз иштирокида содир бўлган йўл транспорт ҳодисасида бир нафар йўловчи вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бўлими ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 9 ноябрь куни Ғузор тумани Зарбдор қишлоғи худудида ҳаракатланган, ҳайдовчи бошқарувида бўлган Nexia-2’да Шаҳрисабз-Қарши йўналишдан ҳаракатланиб келиб, қувиб ўтиш қоидасига риоя қилмаганлиги сабабли қарама-қарши йўналишдан келаётган Маtiz’га бориб урилган.
Оқибатда Nexia-2 салонида йўловчи сифатида бораётган фуқаро Р.А. тан жароҳати олиб вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бўлими тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






