АсосийЖАМИЯТ

Биринчи хонимлар Самарқандда “Ўзбекистон бўёқлари” кўргазмаси билан танишди (фото)

10 ноябрь куни Самарқандда бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида УТС...

'Биринчи хонимлар Самарқандда “Ўзбекистон бўёқлари” кўргазмаси билан танишди (фото)'ning rasmi

10 ноябрь куни Самарқандда бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида УТС саммитига келган давлат раҳбарларининг турмуш ўртоқлари “Ўзбекистон бўёқлари” кўргазмаси билан танишди. 

Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироатхон Мирзиёева, Озарбайжоннинг биринчи хоними Меҳрибон Алиева, Туркия Республикасининг биринчи хоними Эмине Эрдўғон ва Венгрия Бош вазири Анико Левайнинг рафиқаси кўргазмани биргаликда томоша қилди.

Кўргазмада Нукус шаҳрида жойлашган I.Savitskiy номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейи коллекциясидан машҳур асарлар намойиш этилмоқда. Бу ерда намойиш этилаётган асарлар ХХ аср Ўзбекистон тасвирий санъатининг барча соҳаларини қамраб олган. Ўзбекистоннинг ғайриоддий табиати, қадимий обидалари ҳамиша ижодкорлар учун илҳом манбаи бўлиб келган.

Қорақалпоғистоннинг кўплаб ижодкорлари ўз ҳаётлари давомида мовий Орол денгизи ва тўлқинли Амударёни топиб, уларнинг гўзаллигидан ҳайратланиб, ажойиб асарлар яратдилар. 

Нафақат Ўзбекистонда туғилган мусаввирлар, балки турли жойлардан бу ерга келиб, серқуёш ўлканинг мафтункор табиатига мафтун бўлган мўйқалам усталари ҳам бу қадим заминда мангу яшаб, ижод қилиш учун қолди. Бугун кўргазмада уларнинг ишлари намойиш этилмоқда. 

Кўргазмада 14 нафар рассомнинг 90 дан ортиқ асарлари намойиш этилмоқда.

    Бошқа янгиликлар