Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқи давомида Ўзбекистонда Туркий дунё ёшларининг илм ва инновациялар халқаро конгресси ўтказишни таклиф этди.
Бу ҳақда жараёндан Darakchi.uz' мухбири хабар бермоқда.
"Ёш авлодни ҳар томонлама рағбатлантириш, уларнинг истеъдод ва қобилиятларини рўёбга чиқариш мақсадида бошлаган хайрли ишларимизни изчил давом эттириш ниятидамиз. Келгуси йили юртимизда Туркий дунё ёшларининг илм ва инновациялар халқаро конгрессини ўтказишни таклиф этаман.
Унинг доирасида инновация ва таълим вазирлари, олийгоҳлар ректорлари ва ёш етакчилар, иқтидорли ўғил-қизларимиз, ташкилотимиз оқсоқолларининг учрашувларни ташкил этишни кўзда тутмоқдамиз.
Бу ишларимизга тизимли тус бериш ва натижадорликни таъминлаш мақсадида ташкилот бош котибининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимини жорий этиш айни муддао бўлар эди", —дейди Ўзбекистон раҳбари.






