1

“Тарих ўз ўрнига қайтяпти, Осиё яна олдинга чиқмоқда — Чавушўғли

СИЁСАТ 11.11.2022, 11:10
“Тарих ўз ўрнига қайтяпти, Осиё яна олдинга чиқмоқда — Чавушўғли

"Замонавий дунё мураккаб даврни бошидан кечирмоқда ва шу сабабли зарбаларга чидамли узоқ муддатли стратегияларни ишлаб чиқиш зарур" деди Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Туркий давлатлар ташкилоти ташқи ишлар вазирларининг Самарқандда бўлиб ўтган йиғилишида, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. 

“Тарих ўз ўрнига қайтяпти. Осиё яна олдинга чиқади”, -  деди Чавушўғли.

У Туркий кенгашнинг ўтган йили Истанбулда бўлиб ўтган саммитида қабул қилинган "Концепция-2040"нинг муҳимлигини таъкидлади.

“Истанбул саммитида қабул қилган "Концепция-2040" узоқ муддатли истиқболда муҳим қадам эди. 5 йиллик муваққат раислигимизнинг устувор йўналишларидан бири стратегик ҳужжатни якунлаш бўлди. Унинг амалга оширилишини таъминлаш умумий бурчимиздир”, деди у.

Вазир, шунингдек, Туркия ТДТнинг янги Бош котиби, Қирғизистоннинг Туркиядаги элчиси Кубаничбек Омуралиевни ТДТда иштирок этувчи давлатлар раҳбарлари маъқуллаганидан сўнг қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1