1

Биз Туркий давлатлар ташкилотини "тинчлик форуми" деб атаймиз — Виктор Орбан

СИЁСАТ 11.11.2022, 12:45
Биз Туркий давлатлар ташкилотини "тинчлик форуми" деб атаймиз — Виктор Орбан

Самарқандда бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар саммитида Венгрия бош вазири Виктор Орбан ҳам нутқ сўзлади, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири.

"Бир неча йил олдин Ўзбекистонга келган эдим. Қисқа вақтлардаги  ўзгаришларни кўриб, ҳайратда қолдим", - дея ўз нутқини бошлади мартабали меҳмон. 

"Биз Туркий давлатлар ташкилотини "тинчлик форуми" деб атаймиз. Барчангизга тинчлик ғояларини илгари сураётганингиз учун миннатдорлик билдираман", - деди у.

Венгрия бош вазири Туркия президенти Эрдоғанга буғдой коридорини очиб бергани ва қочоқлар билан боғлиқ масалаларни ҳал этаётгани учун миннатдорлик билдирди. 

"Акс ҳолда Венгрия қийин аҳволда қолган бўларди", - деди Орбан.

Шунингдек, Виктор Орбан Еворападаги, хусусан Украинадаги вазиятга ҳам тўхталиб ўтди.

"Европада тинчлик ҳақидаги хитобларни  уруш овозлари босиб кетмоқда. Давлатлар ташқи сиёсат масаласида нима хоҳлаётганини аниқлаштириб олмаган. Улар асосан АҚШнинг қарашлари ортидан бораётгандек. Европа давлатлари аввалига Украинага ҳимоя қуролларини беришди, энди эса ҳужум қилиш имконини берадиган қуроллар етказиш бошланди", - дея таъкидлади Виктор Орбан.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1