АсосийЖАМИЯТ

ТДТга аъзо ва кузатувчилари Регистонда кўчат ўтказишди

Аввал биз хабар берган жараён, Самарқанд саммити доирасида ТДТга аъзо ва кузатувчи мақомид...

'ТДТга аъзо ва кузатувчилари Регистонда кўчат ўтказишди'ning rasmi

Аввал биз хабар берган жараён, Самарқанд саммити доирасида ТДТга аъзо ва кузатувчи мақомидаги мамлакатлар Давлат Раҳбарлари иштирокида «"Яшил макон"лойиҳаси доирасида  кўчат экиш тадбири бўлиб ўтди. 


Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлган Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда кузатувчи мақомига эга бўлган Венгрия ва Туркманистон давлатлари пойтахтларида ҳам бир вақтнинг ўзида уюштирилган кўчат экиш тадбирлари онлайн мониторда намойиш этилди.

Жараёнда давлат рахбари нутқ сўзлаб, табиатни асраш борасида қилинган ишларни олқишлади.

"Маълумки, Ташкилотимизга аъзо ва кузатувчи барча давлатлар бугунги куннинг энг долзарб муаммоси бўлган экология масалаларига биринчи даражали аҳамият бериб, бу муҳим вазифага она табиатни асраш  ва барқарор тараққиётнинг кафолати сифатида қарамоқда. Хусусан, Ўзбекистонда “Яшил макон” дастури изчил амалга оширилмоқда.  

Туркманистонда барча вилоятлар ва пойтахт Ашхободни яшил ҳудудга айлантиришга қаратилган узоқ муддатли Миллий ўрмон дастури самарали ишлаяпти.  

Қардош Туркияда эса ҳар йили  11 ноябрь – Миллий кўчат экиш куни сифатида кенг нишонланмоқда.

Озарбайжонда кўп йиллардан буён “Яшил марафон” дастури асосида кўчат экиш ташаббуслари муваффақиятли амалга оширилмоқда.  

Қозоғистонда барча ҳудудларни кўкаламзорлаштириш бўйича беш йиллик умуммиллий дастур бажарилмоқда.

Қирғиз Республикасида 2022 йил “Тоғ экотизими ва иқлим барқарорлиги йили”, деб эълон қилинди ҳамда унинг доирасида “Яшил мерос” миллий кампанияси фаол давом эттирилмоқда.

 Венгрия Ҳукуматининг шаҳарларни қўшимча кўкаламзорлаштириш бўйича олиб бораётган йирик дастурини  чин дилдан олқишлаймиз", — деди Шавкат Мирзиёев.

    Бошқа янгиликлар