Эндиликда 11 ноябрь куни Ўзбекистонда "Умумхалқ байрами" сифатида дам олиш куни бўлади. Бу ҳақда бугун, 11 ноябрь куни Тошкент шаҳрида касаба уюшмалари куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда Президент Шавкат Мирзиёевнинг соҳа ходимларига йўллаган табригида ўқиб эшиттирилди.

Тантанали тадбирда ушбу соҳада узоқ йиллардан буён самарали фаолият олиб бораётган ишчи-ходимлар тақдирланди, уларга қимматбаҳо совғалар — "Cobalt", "Spark" ва "Gentra" автомобиллари топширилди.

Шунингдек, кун муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари саройининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди.







