АсосийЖАМИЯТ

Халқаро Туркий академия раҳбари "турк" сўзи қўлланилган энг қадимги ёдгорлик ҳақида сўз юритди

10 ноябрь куни Халқаро Туркий академия президенти вазифасини бажарувчи Фузули Мажидли Турк...

'Халқаро Туркий академия раҳбари "турк" сўзи қўлланилган энг қадимги ёдгорлик ҳақида сўз юритди'ning rasmi

10 ноябрь куни Халқаро Туркий академия президенти вазифасини бажарувчи Фузули Мажидли Туркий давлатлар ташкилотининг Саммити доирасидаги Ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида иштирок этди.

Йиғилишда Фузули Мажидли сўзга чиқиб, қардош мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар, илм-фан ва таълим соҳасидаги алоқаларимиз жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади. 



Шу билан бир қаторда, Мўғулистонда Халқаро Туркий академия томонидан олиб борилган археологик қазилма ишлари натижасида Кўктурк даврига оид ёдгорлик мажмуаси ва ёзуви топилганини қайд этди. Ушбу мажмуа Қутлуғ ҳоқон шарафига ўрнатилган бўлиб, у Ўрхун ёдгорликлари топилганидан кейин сўнгги 130 йил ичида туркий дунё учун энг муҳим кашфиёт сифатида қабул қилингани ва туркий тадқиқотлар ривожидаги улкан аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Мазкур кашфиётнинг энг муҳим жиҳати шундаки, айнан мазкур туркий тилдаги манбада илк бора "турк" сўзи қўлланилган ва бу топилмани хорижликлар эмас, балки туркий тадқиқотчилар аниқлаган.

    Бошқа янгиликлар