АсосийDunyo

Мисрда автобуснинг каналга қулаши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

'Мисрда автобуснинг каналга қулаши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Миср шимолида йўловчи автобуси билан автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда “NewTimes.kz” “ТАСС”га таяниб хабар бермоқда.

“Ал-Масрй Ал-Ёум” газетасининг хабар беришича, Миср шимолида автобуснинг дарё каналига қулаши оқибатида 20 киши ҳалок бўлган, 16 киши жароҳатланган.

Ҳодиса мамлакат шимолидаги Дакахлия провинсиясида содир бўлган. Автобус провинция пойтахти Эл-Мансур шаҳрига кетаётган бўлган. Автобус ҳайдовчиси кескин бурилишда бошқарувни йўқотган, шундан сўнг машина ағдарилиб, каналга қулаган.

Маҳаллий аҳоли жабрланганларни сувдан олиб чиқиб, уларга ёрдам беришга ҳаракат қилган.

Айни дамда қурбонлар ва эҳтимолий жабрланганларни қидириш ишлари олиб борилмоқда. Автобусда жами 45 дан ортиқ йўловчи бўлган.

    Бошқа янгиликлар