АсосийЖАМИЯТ

Давлат байроғи шарафига мамлакатнинг 15 та шаҳрида оммавий мусобақа бўлиб ўтмоқда

Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан мамлакатимизнинг 15 та шаҳрида бир вақт...

'Давлат байроғи шарафига мамлакатнинг 15 та шаҳрида оммавий мусобақа бўлиб ўтмоқда'ning rasmi

Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан мамлакатимизнинг 15 та шаҳрида бир вақтда Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Давлат байроғи Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрдаги 407-XII-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги қонуни билан тасдиқланган.

Бугун миллий байроғимиз давлат идора ва муассасалари, ўқув юртлари, Ўзбекистон аъзо бўлган халқаро ташкилотлар, чет эллардаги элчихона ва доимий ваколатхоналаримиз пештоқида ҳилпираб турибди. Турли байрам тантаналарида, мамлакатимиз аъзолари қатнашаётган халқаро миқёсдаги сиёсий, маданий-маърифий тадбирларда, нуфузли спорт мусобақаларида ҳам байроғимиз Ватанимизнинг шаъни, халқимизнинг ғурурини ёрқин акс эттирмоқда. Масалан, халқаро спорт беллашувларида ғалаба қозонган спортчиларимиз шарафига юртимиз байроғи баланд кўтарилган лаҳзада ҳар биримиз чексиз ҳаяжонга тушамиз, ҳеч кимдан кам эмаслигимиздан ғурурланамиз. Хулоса ўрнида айтиш лозимки, давлатимиз байроғи тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсолидир.

Бундай марафонлар Давлат рамзларининг муқаддаслигини, улар бизга юрт манфаати ҳар недан устунлигини англатиб, эслатиб туришини ҳар биримиз, айниқса, ёш авлод ёдда тутишига хизмат қилади.

    Бошқа янгиликлар