АҚШ Президенти Жозеф Байден Шарқий Осиё саммитидаги чиқишида Хитой билан муносабатларга алоҳида эътибор қаратди. Бу ҳақда "Zamon.uz" "Kommersant.ru" таяниб хабар бермоқда.
“Қўшма Штатлар ХХР билан фаол рақобатлашишда ва Хитойда инсон ҳуқуқларини бузилиши бўйича гапиришда давом этади. Шу билан бирга очиқ алоқа каналлари сақлаб қолинади ва рақобат низога айланиб кетмаслиги кафолатланади”, – деган Президент.
Бундан ташқари, АҚШ етакчиси Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини кескин қоралаган. Шунингдек, Тайвань бўғози атрофида тинчлик ва барқарорликни сақлаб қолиш муҳимлигини таъкидлаган.






