АсосийЖАМИЯТ

Дунёнинг ўнлаб фотографидан юзлаб ноёб суратлар: Тошкентда болалар дунёсини ўзида жамлаган халқаро фотокўргазма очилди

Аввал хабар қилганимиздек, 14-16 ноябрь кунлари Тошкентда кичик ёшдаги болаларга ғамхўрлик...

'Дунёнинг ўнлаб фотографидан юзлаб ноёб суратлар: Тошкентда болалар дунёсини ўзида жамлаган халқаро фотокўргазма очилди'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, 14-16 ноябрь кунлари Тошкентда кичик ёшдаги болаларга ғамхўрлик қилиш ва таълим бериш бўйича II Жаҳон конференцияси бўлиб ўтади.

Кеча, Форум олди дастлабки тадбирлари бошланди. Хусусан, “Humo Arena” саройида ЮНEСКО ва Мактабгача таълим вазирлиги томонидан #wearethechildren халқаро фотокўргазмаси очилиши бўлиб ўтди. 

Кўргазма дунёнинг ўнлаб фотографлар ишларини бирлаштирган бўлиб, 14-20 ноябрь кунлари ”Ҳумо Арена”да бўлиб ўтадиган фотокўргазмага ташриф буюрган меҳмонларни юзга яқин ноёб фотосуратлар кутмоқда. Кўргазма 11:00 дан 17:00 гача ишлайди, кириш бепул.

“Конференциянинг тантанали бошланиши арафасидафотокўргазманинг очилгани бежиз эмас. Биз унда максималдаражада ҳис-туйғуларни, чуқур маъно ва таълимни эртабошлаш кераклиги ҳақидаги асосий хабарни мужассам этдик. Бу ерда қушларнинг рамзий сайраши, улкан ҳаёт дарахтиостида, биз ҳар бир иштирокчидан болалик онларига қайтишнисўрадик, айнан ўша ердан илдизлар, биринчи қадамларбошланади”, - дейди Мактабгача таълим вазирлигининг Кичик ёшдаги болаларга ғамхўрлик қилиш ва таълим бериш бўйича Бутунжаҳон конференцияси доирасидаги элчиси Лола Юлдашева.

“Болаларни суратга олиш бир вақтнинг ўзида қийин ва жуда қизиқ. Ишимни фототанловга юбориш учун вилоятларга чиқдим. Энг эсда қоларли сурат Бухорода олинган. Айнан шусурат танловдан ўтиб,  #wearethechildren коллекцияга тушди. Бундай глобал ижодий тадбирда Ўзбекистон номидан қатнашиш мен учун шарафдир”, – деди таниқли фотограф, кўргазма асарларидан бирининг муаллифи Муҳиддин Алимбаев.

Маълумот учун, худди шундай фотокўргазма Париждаги тур доирасида ҳам бўлиб ўтади ва унда ўзбекистонлик фотосуратчилар иштирок этишади. 
 

 

    Бошқа янгиликлар