АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда Кичик ёшдаги болаларга ғамхўрлик қилиш ва таълим бериш бўйича Бутунжаҳон конференцияси иш бошлади

Бугун пойтахтимиздаги Конгресс марказида Кичик ёшдаги болаларни парвариш қилиш ва таълим б...

'Тошкентда Кичик ёшдаги болаларга ғамхўрлик қилиш ва таълим бериш бўйича Бутунжаҳон конференцияси иш бошлади'ning rasmi

Бугун пойтахтимиздаги Конгресс марказида Кичик ёшдаги болаларни парвариш қилиш ва таълим бериш бўйича II Бутунжаҳон конференцияси (World Conference on Early Childhood Care and Education (WCECCE)) очилди.  Бу ҳақда "Darakchi.uz" журналисти хабар бермоқда

Глобал форум ЮНЕСКО ва Ўзбекистон ҳукумати томонидан ташкил этилди. 2010 йилдан бери илк бор ўтказилаётган анжуман тадбирларида 150 дан ортиқ давлатдан 1500 га яқин делегатлар иштирок этишмоқда.

Ўзбекистон мактабгача таълим вазири Агриппина Шин Кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш бўйича Бутунжаҳон конференциясининг раиси этиб сайланди.

 “Биз ЮНЕСКО билан биргаликда ушбу анжуманни ўтказаётганимиздан жуда фахрланамиз. Бу барчамиз учун ажойиб лаҳзадир, чунки охирги марта бундай воқеа ўн икки йил аввал бўлиб ўтган. Бугунги кунда дунёнинг турли бурчакларидан кўплаб ҳамфикрлар кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим беришда умумий ёндашувни ишлаб чиқиш учун бу ерга тўпланишгани ажойиб воқеадир”, - деди Агриппина Шин меҳмонларни қутлаш нутқида.

Форум БМТнинг таълимни ўзгартириш бўйича яқинда бўлиб ўтган саммитининг мантиқий давоми бўлиб, унда асосий таълимга устувор аҳамият беришга чақирди. Аввалроқ ЮНЕСКО дунёда 5 ёшдаги ҳар тўртинчи бола ҳеч қачон мактабгача таълим олмагани, дунё миқёсида эса мамлакатларнинг ярмидан камроғи уни бепул таъминлаётгани ҳақида маълум қилган эди.

Стефания Жаннини, ЮНЕСКО Бош директори ўринбосари:: 

“Бизни таълимни глобал кун тартибининг лейтмотиви сифатида ўзгартириш ғояси бирлашди. Бу кунларда биз таълим ва тараққиётдан тенг фойдаланиш, педагогикага инновацияларни жорий этиш ва мураббийларга ёрдам бериш – инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ЮНЕСКОнинг фундаментал қадриятларига асосланадиган барча масалалардир. Биз барча йиғилганларни ЮНЕСКОнинг Тошкент декларациясининг кучли мазмуни устида ишлашга чақирамиз, болаларнинг эрта ривожланиши умумий келажагимизнинг муҳим қисми сифатида унда ўз аксини топади.

Тадбир доирасида Конференциянинг Таҳририят қўмитаси тузилади ва Конференция Котибиятининг тавсиясига кўра, унинг таркиби ва ваколатлари тўғрисида қарор қабул қилинади. Лойиҳа комиссиясининг ваколатлари Конференциянинг якуний ҳужжатини ялпи мажлисда муҳокама қилиш ва қабул қилиш учун тақдим этишдан иборат бўлади.

    Бошқа янгиликлар