АсосийJamiyat

Тошкентда кир ювиш кукунларини қўлбола усулда тайёрлаб сотаётганлар қўлга тушди

'Тошкентда кир ювиш кукунларини қўлбола усулда тайёрлаб сотаётганлар қўлга тушди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Шайхонтоҳур туманида кир ювиш кукунларини қўлбола усулда тайёрлаб сотиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Фуқаролар Э.Н., Н.О. ва бошқалар “Кўкча дарвоза” кўчасида қўлбола усулда қадоқланган жами 1 551 дона “МИФ”, PERSIL”, “ARIEL”, “ТАЙД” номли савдо белгиларидан фойдаланган ҳолда ушбу номлар билан қадоқланган контрафакт кир ювиш кукунларини 2 600 АҚШ доллари ва 425 минг сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 149-моддаси (муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар