Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда.
Унда сенаторлар, Вазирлар Маҳкамаси вакиллари, экспертлар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг ёшлар масалаларига масъул доимий Комиссия раислари, вазирлик ва идоралар масъуллари, Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Даставвал 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2022 йилнинг 9 ойи якуни бўйича бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи муҳокама қилинди.
Ҳукумат вакиллари томонидан давлат дастури ижроси юзасидан атрофлича маълумотлар берилди.
Сенаторлар давлат дастуридаги айрим вазифалар ижроси кечикаётганига эътибор қаратишди. Хусусан, тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишларида етук мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, киношаҳарларни барпо этиш борасидаги ишларни янада жонлантириш лозимлиги алоҳида таъкидланди.
Қонунида Маданият вазирлиги музейларни бошқариш соҳасидаги ваколатли давлат органи сифатида қайд қилинган. Бироқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПФ–6199-сонли Фармони билан Маданият вазирлиги тизимидаги давлат музейлари, музей қўриқхоналари ва уй музейлари, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига ўтказилган.

Шунингдек, музейлар фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тарқоқ ҳолда бўлиб, уларнинг сони 100 дан ортиқни ташкил этмоқда.
Ҳукумат томонидан тасдиқланган Низомга кўра миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини ҳисобга олиш ва сақлаш тартиблари белгиланган, холос. Бироқ Миллий музей фонди таркибига киритилмаган 1,2 миллионга яқин музей ашёлари ва коллекцияларини ҳисобга олиш ва сақлашнинг аниқ тартиблари мавжуд эмас.
Шу каби муаммо ва камчиликлар музейлардан кўплаб ноёб экспонатлар ўғирланиши ёки қалбакисига алмаштириб қўйилишига олиб келмоқда.
Жумладан, республика бўйича 14 та музейнинг 3 мингдан зиёд нодир ва ноёб маданий бойликлари талон-тарож қилинган.
Умуман, 30 йилда маданий мерос объектларига етказилган зарар миқдори 4 трлн сўмдан ошган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, музей ашёлари ва коллекцияларини сақлаш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилган профилактик ишлар, кўрилган чоралар ҳамда кўзда тутилаётган режалар тўғрисида ёзма равишда асослантирилган тушунтириш бериш талаби қўйилган парламент сўровини ялпи мажлис муҳокамасига олиб чиқиш масаласи Қўмита аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланди.
Мажлис якунида кун тартибидаги масалаларга доир Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.






