БМТ маълумотларига кўра, бугунги кунда дунё аҳолиси 8 миллиардга етди.
Маълум қилинишича, келгуси 30 йил ичида дунё аҳолиси 2 миллиардга ошиб, 2050 йилга бориб 9,7 миллиардга, 2100 йилга келиб эса 11 миллиардга етиши кутилмоқда.
Хитой ва Ҳиндистон энг кўп аҳоли пунктлари бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга, 2050 йилгача аҳолининг асосий ўсиши Африкага тўғри келади, Европада эса аҳоли сонининг қисқариши кутилмоқда.
Барча Европа мамлакатларида туғилиш коэффициенти аҳолини узоқ муддатда алмаштиришни таъминлаш учун зарур бўлган минимал даражадан паст. Яъни, аёл бошига 2,1 бола тўғри келмоқда.






