“UzAuto Motors” АЖ барча саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилари қаторида Республика тармоқлараро кооперация саноат ярмаркасида иштирок этмоқда. Саноатнинг бошқа ишлаб чиқарувчилар билан кооперацияси, импортни қисқартириш, маҳаллий хомашё ва материаллардан фойдаланиш даражасини ошириш, шунингдек, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш ва тармоқлараро кооперацияни ривожлантириш иштирок этишнинг мақсадидир. Бу ҳақда жамият матбуот хизмати хабар бермоқда.
"UzAuto Motors" АЖ томонидан ишлаб чиқарилган Чевролет автомобиллари билан яқиндан танишишингиз мумкин.
Шунингдек, кўргазма иштирокчиларига Жиззах автомобиль заводининг Volkswagen Saddy ва Skoda русумли автомобиллар қатори, Isuzu Di-Max пикаплари, Uz Truck & Bus Motors, UzAuto Trailer ва Самарқанд автомобиль заводи томонидан ишлаб чиқарилган юк машиналар ва автобуслар намойиш этилади.
Саноат ярмаркаси доираси иштирокчилар бир-бирларининг имкониятлари, таклиф ва эҳтиёжлари билан яқиндан танишишлари, ҳамкорлик масалалари бўйича музокаралар олиб боришлари, шунингдек, ҳамкорлик шартномаларини имзолаш имкониятига эга бўлишади.
“Республика тармоқлараро кооперация саноат ярмаркаси” Ўзэкспомарказда жорий йилнинг 18 ноябрига қадар давом этади.






