Зойир Мирзаев Сенат аъзоси этиб сайланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда.
Саноқ комиссияси хулосасига кўра, Халқ депутатлари Тошкент вилояти, туман ва шаҳарлари Кенгашининг қўшма мажлисида 643 нафар депутат иштирок этиб, овоз бериш жараёнларида уларнинг барчаси қатнашган.
Қўшма мажлисда депутатларнинг 641 нафари номзодни ёқлаб овоз бергани маълум қилинган ва Зойир Мирзаев мутлақ кўпчилик овоз билан Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланган.






