АсосийJinoyat

Фарғонада дўкондаги сейф ва кассадаги пулларни ўмарган ўғри аёл киши бўлиб чиқди

'Фарғонада  дўкондаги сейф ва кассадаги пулларни ўмарган ўғри аёл киши бўлиб чиқди'ning rasmi

Жорий йилнинг 29 октябрь куни Қувасой шаҳар Амир Темур номидаги маҳалла ҳудудида жойлашган дўконда ўғрилик содир бўлди. Номаълум шахс дўконга ғайриқонуний равишда кириб, 35 турдаги, умумий қиймати 9 миллион сўмлик телефон аппаратлари солинган сейф ва кассадаги 100 минг сўм пулни  ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган. 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни аёл киши содир этганлиги аниқланган.

Аёлга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Бошқа янгиликлар