Бугунги кунда бизнесга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатувчи 6 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат бор. 40 мингта техник жиҳатдан тартибга солувчи ҳужжатларда тадбиркорларнинг бозорларга кириши учун тўсиқлар мавжуд...
Бу каби омиллар албатта тадбиркорлик фаолиятига қўйилган талабларни соддалаштириш ҳамда бизнес учун тартибга солиш юкини камайтиришни тақозо этади.
Айни боис, Ўзбекистон Президенти Фармони билан бизнес фаолиятини тартибга солувчи аниқ йўналишлар белгиланди.
Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишга оид Фармон мазмуни бўйича АОКАда ўтказилган матбуот анжумани давомида Адлия вазирлиги мутасаддилари тушунтириш беришди.
Қайд этишилича, юқорида санаб ўтилган йўналишлар 10та:
- Тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солиш давлат рўйхатидан ўтказиш;
- лицензиялаш ва рухсат бериш (тавсифномалар);
- техник тартибга солиш (стандартлар, санитарик-гигиеник талаблар, шаҳарсозлик нормалари);
- тариф ва нотариф тартибга солиш (ташқи иқтисодий фаолият субъектлари — экспорт-импорт билан шуғулланувилар фаолиятини йўлга солиш);
- мажбурий суғурта қилиш;
- давлат назоратини амалга ошириш;
- рақобатни ҳимоя қилиш;
- жавобгарлик ўрнатиш;
- ҳисоботларни жорий этиш (солиқ, статистика);
- ўзини ўзи бошқаришни жорий этиш.
Хўш, ўзи давлат тадбиркорликни нима учун тартибга солади?
Айни мазмундаги саволга Адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов жавоб берди.
" Тартибга солиш биринчи навбатда ўша фаолиятни амалга ошириш жараёнида товар ва хизматларни ишлаб чиқаришда инсон ҳаёти, атроф-муҳитга таъсири, давлат хавфсизлиги таъминлаш нуқтайи-назаридан амалга оширилади. Эътиборингизни қаратмоқчиман, юқорида айтиб ўтилганлардан ташқари ҳар қандай ҳолатда тартибга солиш давлат томонидан чекланмоқда", — дейди у.
Дилбар Абдунабиева.






