Бугун "Кўксарой" қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, мажлис доирасида давлатимиз раҳбари Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо ҳамда қатор хорижий компаниялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.






