АсосийJamiyat

Эртага Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор ёғади, ҳарорат -5-10 даража совуқ бўлади

'Эртага Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор ёғади, ҳарорат -5-10 даража совуқ бўлади'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 17 ноябрь куни Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлиб (ёмғир, қор ёғади), туман тушади.  Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 5-10 даража совуқ,  кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ  бўлади.

16 ноябрь куни Тошкент, Қашқадарё, Наманган вилоятларининг тоғолди ва тоғли туманларида ёмғир ёғиши, ёғаётган ёмғир қорга айланиши, айрим туманларда кучли ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Шу боис тоғолди ва тоғли туманларда сел келиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар