АсосийЖАМИЯТ

Қарийб 50 фоиз маҳаллалардаги йўл, сув, электр, газ муаммолари яхшиланади. Қаерга қанчадан маблағ ажратилади?

Жорий йилнинг 25 октябрь куни қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмаси...

'Қарийб 50 фоиз маҳаллалардаги йўл, сув, электр, газ муаммолари яхшиланади. Қаерга қанчадан маблағ ажратилади?'ning rasmi

Жорий йилнинг 25 октябрь куни қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги 408-сонли Президент қарори асосида Қурилиш вазирлиги ваколатлари доирасида махсус дастур ишлаб чиқилган, дейилади Қурилиш вазирлиги Матбуот хизматининг darakchi.uz га тақдим қилган маълумотларида. Дастур ижроси билан республикадаги мавжуд маҳаллаларнинг 50 фоиздан ортиғидаги йўл, сув, электр, газ билан билан боғлиқ энг оғриқли муаммолар, шунингдек, эҳтиёжи энг юқори бўлган ижтимоий соҳа объектларининг аҳволи яхшиланади.

Дастур нималарни ўз ичига олади?

Дастурга мувофиқ 5 284 та маҳаллаларда мавжуд 6 007 та ижтимоий соҳа ҳамда инфратузилма объектларида қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш учун 7 046,8 трлн. сўм ажратилиши белгиланган.

Бу маблағлар соҳа ва тармоқлар бўйича қуйидагича тақсимланиши назарда тутилган:

  • ички йўллар (2 602 та) учун 3 828,1 млрд. сўм;
  • ичимлик сув таъминоти (1 848 та) учун 2 282,1 млрд. сўм;
  • электр энергияси таъминоти (498 та) учун 120,9 млрд. сўм;
  • газ таъминоти (72 та) учун 49,2 млрд. сўм;
  • умумтаълим мактаблари (53 та) учун 3 828,1 млрд. сўм;
  • мактабгача таълим ташкилотлари (33 та) учун 24,6 млрд. сўм;
  • жисмоний тарбия ва спорт объектлари (74 та) учун 37,0 млрд. сўм;
  • бошқа турдаги объектлар (736 та) 549,4 млрд. сўм.

Шунингдек, республикадаги қурилиши керак бўлган 235 та маҳалла фуқаро йиғинлари биноси Қурилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган намунавий лойиҳалар асосида қуриб берилади.

Ишлар қачондан бошланади?

Республикада мавжуд жами маҳаллаларнинг қарийб 50 фоизидаги энг долзарб муаммоларни ҳал этишга қартилган қурилиш-таъмирлш ишлари 2022 йилнинг 1 декабридан бошланади. 

Объектлар қандай танлаб олинади?

Айни пайтда маълумотларни реал вақт режимида таҳлил қилиш учун вазирликда штаб ташкил этилди. Штаб аъзолари томонидан маълумотлар доимий равишда таҳлил қилиб борилмоқда.

14.11.2022 йил 11:00 ҳолатига кўра ушбу дастур ижроси юзасидан республика бўйича умумий ҳолат қуйидагича:

  • ҳудудларда 6 007 та объект бўйича Халқ депутатлари кенгаши қарорлари қабул қилинди;
  • жами 6 007 та объектдан 5 859 тасининг манзилли дастурлари тасдиқланди;
  • ер ажратиш бўйича 1 108 та объектга қарор талаб этилади, шундан, 610 тасининг қарорлари чиқарилди;
  • Архитектура режалаштириш топшириғи (АРТ) 1970 та объектга талаб этилади, шундан, 1015 та АРТлар ишлаб чиқилди;
  • 5 983 та объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши белгиланган бўлиб, шундан, 3 672 та лойҳачи аниқланди;
  • 2670 та объектларнинг давлат экспертизаси хулосалари олинди.

Қурилишда кимлар, қандай иштирок этишлари мумкин?

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 6000 бараваридан ортган миқдордаги қурилиш ишлари “Шаффоф қурилиш” тизими орқали рўйхатдан ўтган қурилиш ташкилотлари ҳамда БҲМнинг 6000 бараваригача бўлган миқдордаги қурилиш ишлари “e-xarid” тизимидаги тендерлар асосида ташкил этилади.

 

Сардорбек Раҳмонқулов

    Бошқа янгиликлар