АсосийJamiyat

Солиқ хизмати органлари томонидан икки ойда 1,2 млрд. сўмлик алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ноқонуний савдосига чек қўйилди

'Солиқ хизмати органлари томонидан икки ойда 1,2 млрд. сўмлик алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ноқонуний савдосига чек қўйилди'ning rasmi

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида ўтказилган текширувлар натижасида 1 250,2 млн сўмлик алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ноқонуний савдосининг олди олинди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га қўмита матбуот хизмати хабар қилди. 

Хусусан, алкоголь маҳсулотларини реализация қилувчи 137 та тадбиркорлик субъектида ҳамда ноқонуний савдо билан шуғулланаётган 350 нафар фуқароларга нисбатан ўтказилган текширишлар натижасида жами 752,6 млн сўмлик 31 582 дона алкоголь маҳсулотлари ноқонуний савдосига чек қўйилди.

Жумладан:

-74 та ҳолатда 14 075 дона 302,1 млн сўмлик қалбаки акциз маркали;

-14 та ҳолатда 853 дона 25,1 млн сўмлик акциз маркасиз;

-17 та ҳолатда 999 дона 138,2 млн сўмлик эски намунадаги акциз маркали;

-12 та ҳолатда 900 дона 21,2 млн сўмлик рақамли маркировкаланмаган;

-14 та ҳолатда 355 дона 8,8 млн сўмлик тегишли рухсат берувчи ҳужжатларсиз;

-350 нафар фуқаро томонидан 14 400 дона 257,2 млн сўмлик тегишли ҳужжатларсиз алкоголь маҳсулотлари сотилаётганлиги аниқланиб, белгиланган тартибда олиб қўйилди.

Тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга нисбатан ўтказилган текширишларда жами 497,6 млн сўмлик 40 267 қути тамаки маҳсулотлари ноқонуний савдосига чек қўйилди.

Жумладан:

-15 та тадбиркорлик субъекти томонидан акциз маркасиз ҳамда рақамли маркировкаланмаган 13 934 қути 101,6 млн сўмлик;

-302 нафар фуқаро томонидан давлат рўйхатидан ўтмасдан 26 333 қути 396 млн сўмлик тамаки маҳсулотлари сотилаётганлиги аниқланиб, белгиланган тартибда олиб қўйилди.

Мазкур ҳолатлар бўйича тўпланган ҳужжатлар, белгиланган тартибда тегишли чоралар кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

    Бошқа янгиликлар