Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Акбар Тошқулов Ўзбекистон Республикаси адлия вазири лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумот учун: Акбар Тошқулов 1971 йилда Жиззах вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси. "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист" унвони билан тақдирланган.
1994−1995 йилларда Адлия вазирлиги Халқаро-ҳуқуқий бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимида ишлаган. 2017 йил апрель ойидан бошлаб адлия вазири ўринбосари сифатида ишлган. 2021 йил 10 декабр куни Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалги адлия вазири Русланбек Давлетов президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.






