1

Электр таъминотида бир соатдан ортиқ чеклов киритган масъулларга чора кўрилади —энергетика вазири ўринбосари

ЖАМИЯТ 16.11.2022, 13:03
Электр таъминотида бир соатдан ортиқ чеклов киритган масъулларга чора кўрилади —энергетика вазири ўринбосари

АОКАда бўлиб ўтган истеъмолчиларни куз-қиш мавсумида энергия ресурслари билан тўлақонли таъминлаш ва бу борадаги муаммолар, олдинда турган долзарб вазифаларга бағишланган матбуот анжуманида энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев электр таъминотида бир соатдан ортиқ чеклов киритган масъулларга чора кўрилишини маълум қилди. 

"АСКУЭ тизимини жорий қилганимиз битта масалада адолат ўрнатди — энди тўловни амалга оширмаган истеъмолчи энергия ёки газ билан таъминлаймайди. Ушбу тизим ишга тушгач, электр энергиясини истеъмолчига етказиб беришдаги узилишларни уч баробарга қисқартирдик. Охирги беш йилда қурилган электр станциялари ундан олдинги 25 йилда ҳам қурилмаган.

Электр энергиясидаги узилишларнинг сабаби — ускуналарнинг эскирганлиги ёки етарли эмаслигида эмас. Балки станцияларимизда электр ишлаб чиқариш учун ёқилғи етишмаслигида. Масалан, Ўзбекистондаги мавжуд электрнинг 90 фоизи иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқарилади. Бунинг қарийб 85 фоизи табиий газ воситасида. Масалан, 2016 йилгача Ўзбекистонда битта замонавий буғ-газ иссиқлик станцияси қурилган — 2012 йилда Навоий иссиқлик электр станциясида. Аммо 2016 йилдан кейин Навоийда битта, Таллимаржонда иккита, Тўрақўрғон электр станциясида иккита, Тахиатош электр станциясида иккита ва Тошкент электр станциясида битта буғ-газ қурилмаси барпо этилди. Буларнинг барчаси давлат инвестицияси ҳисобидан қурилди", - деди Хўжаев.

Шунингдек, вазир ўринбосари айни пайтда ҳудудларда электр токининг кўп ўчирилаётганига изоҳ берди. 

"Камчилигимиз бор, буни тан оламиз, хатоларимизни тўғрилаймиз. Аҳолидан ҳам тежамкор бўлишларини сўраймиз. Қайси ҳудудларда электр энергиясидаги узилишлар ярим ёки бир соатдан ошиб кетаётган бўлса, бунинг сабабларини ўрганамиз. Керак бўлса, камчиликларга йўл қўйган масъулларга чора кўрамиз, - деди у. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1