1

Нега шаҳарлардан кўра қишлоқларда кўпроқ свет ўчади? “Бугунги энергия тақчиллиги светни 8-10 соатга ўчиришни талаб қилмайди” – Энергетика вазири ўринбосари(видео)

ЖАМИЯТ 16.11.2022, 14:57
Нега шаҳарлардан кўра қишлоқларда кўпроқ свет ўчади?  “Бугунги энергия тақчиллиги светни 8-10 соатга ўчиришни талаб қилмайди” – Энергетика вазири ўринбосари(видео)

Ўзбекистонда электр қуввати тақчиллиги электр энергиясини 8-10 соатга ўчиришни талаб қилмайди. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев маълум қилди.

Ш.Хўжаевнинг қайд этишича, Энергетика вазирлиги электр энергияси кўп соатлаб узилишлар содир бўладиган ҳудудларга масъул бўлган энергия таъминоти корхоналари ходимларига нисбатан чора кўради. 

Унинг сўзларига кўра, энергетика тизимидаги йирик авариянинг олдини олиш мақсадида электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансини мувозанатлаш мақсадида қисқа муддатли узилишлар жорий этилади.

“Биз бундай чораларни кўришга мажбурмиз. Бизда статистика мавжуд. Биз ўзимизни оқламоқчи эмасмиз. Кунига 12 соат давомида доимий равишда электр ўчирилиши содир бўладиган ҳудудлар ҳақида аниқ маълумот берсангиз, буни ўрганамиз... Чунки чекловлар жадваллари ишлаб чиқилган. Агар айрим ҳудудларда бу жадвалларга риоя қилинмаса ва ярим соат ёки бир соатга ўчириш ўрнига 12 соатга ўчиб қолса, масъул мутасаддиларга нисбатан чора кўрамиз. Аввало, биз бунинг сабабларини ўрганамиз. Иккинчидан, агар инсон омили бўлган бўлса, ходимларга нисбатан чора кўрамиз”, — деди энергетика вазири ўринбосари.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1