АсосийЖАМИЯТ

Диққат! Darakchi.uz номидан Комил Алламжонов билан боғлиқ фейк хабар тарқатилмоқда

Ижтимоий тармоқларда “Darakchi.uz” сайти номидан фейк хабар тарқатилмоқда. Унда Президент...

'Диққат! Darakchi.uz номидан Комил Алламжонов билан боғлиқ фейк хабар тарқатилмоқда'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Darakchi.uz” сайти номидан фейк хабар тарқатилмоқда. Унда Президент администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов билан боғлиқ ёлғон маълумот берилган.

“Darakchi.uz” сайти таҳририяти ушбу хабарлар расмий сайтда эълон қилинмаганини маълум қилади. Шунингдек, хабарнинг фейк эканини тасдиқловчи омиллар мавжудлигини келтириб ўтади. Хусусан, скрин тарзда тарқатилаётган суратли хабарда “Darakchi.uz” сайти логотипи бошқача экани акс этган. Шунингдек, хабар матни атрофида сайтда мавжуд бўлмаган илова ва белгилар қўйилган.

Таҳририят ушбу фейк хабарни тарқатган шахсларни аниқлаш ишларини олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқлар орқали ишлаб чиқарувчи ёки рақобатчини обрўсизлантириш ёхуд иқтисодий зарба бериш мақсадида асосланмаган, ёлғон овозли, фото ва видеохабарларни тарқатиш Жиноят кодексининг 192-моддасида белгиланган жавобгарлик билан жазоланади.

Шунингдек, туҳмат, яъни била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмаларни тарқатганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддасида ҳамда Жиноят кодексининг 139-моддасида жавобгарлик белгиланган.

Бундан ташқари,  ёлғон хабар тарқатганлик учун фуқаровий жавобгарлик ҳам мавжуд. Хусусан, Фуқаролик кодексининг 102(1) моддасида шахснинг ор-номуси, шаъни ва қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли маънавий зарар етказилган бўлса, етказувчининг айбидан қатъи назар қопланиши лозимлиги  кўрсатиб ўтилган.

    Бошқа янгиликлар