АсосийDunyo

Қирғизистон-Ўзбекистон чегараси масаласи муҳокамасида қирғиз депутати ва МХХ раиси жанжаллашиб кетди (видео)

'Қирғизистон-Ўзбекистон чегараси масаласи муҳокамасида қирғиз депутати ва МХХ раиси жанжаллашиб кетди (видео)'ning rasmi

Бугун, 17 ноябрь куни Қирғизистон парламентида Ўзбекистон билан чегара бўйича келишувларни ратификация қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Унда президент Садир Жапаров ҳам иштирок этган.

Қирғизистон-Ўзбекистон чегараси масаласи муҳокама қилинаётган Қирғизистон парламентида депутат ва МХХ раиси жанжаллашиб кетди. Таъкидланишича, ҳатто президент ҳам аралашишга мажбур бўлган.

Депутат Ўмурбек Бакиров ва Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Қамчибек Ташиев Кемпиробод сув омборининг чап қирғоғидаги канал бўйича баҳслашишган. МХХ раҳбари сўкинган. Ҳамкасблари уларни ажратган. Президент ҳам аралашиб, ҳаммани тинчланишга чақирган.

Маълумот учун: Қирғизистон парламенти Кемпиробод сув омборини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилди. 65 нафар халқ депутати ёқлаб, 18 нафари қарши овоз берди.

Сув омборининг тўғони 1960 йиллардан буён Ўзбекистон тасарруфида. Энди Садир Жапаровнинг сўзларига кўра, улар тўғонни бошқаради ва сувни биргаликда назорат қилади – 50/50 улушга эга корхона ташкил этилади. Қирғизистонликлар Кемпиробод сувидан фойдаланишлари мумкин бўлади. Ўзбекистон томони сув омборини ўраб қўймаган.

    Бошқа янгиликлар