АсосийЖАМИЯТ

"Ўзгидромет" 18-22 ноябрь кунлари республиканинг 6 та вилоятида қор кўчиш хавфини эълон қилди

 Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг...

'"Ўзгидромет" 18-22 ноябрь кунлари республиканинг 6 та вилоятида қор кўчиш хавфини эълон қилди'ning rasmi

 Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 18-22 ноябр кунлари кутилаётган, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлар бўлади.  

Шу сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
Қашқадарё вилояти:  Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;
Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин туманида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг “Чимён" тоғларида;
Наманган вилояти: Поп тумани ва Қамчиқ довони ҳудудида;
Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

"Тоғли ва тоғ олди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўраймиз" дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар