“Олмалиқ кон металлургия комбинати”га ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фуқаро қўлга олинди

ЖИНОЯТ 17.11.2022, 18:55
“Олмалиқ кон металлургия комбинати”га ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фуқаро қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро М.О. фуқаро М.Н.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали “Олмалиқ кон металлургия комбинати” АЖга ишга киритиб қўйишини айтиб, эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1