Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизматининг берган хабарига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан бугун, 18 ноябрь куни тадбирлар ўтказилишини инобатга олиб, Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракатлари вактинча чекланади.
Бугун соат 09:00 дан соат 11:00 гача:
Афросиёб кўчаси - Ислом Каримов шоҳ кўчаси кесишган чорраҳаси;
Олмазор кўчаси – Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳасидан,
Ислом Каримов шоҳ кўчаси - Фурқат кўчаси билан кесишган чорраҳагача.

Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини сўраб қоламиз ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз, дейилади хабарда.






