1

Қатар ЖЧ-2022 очилиш ўйинида ғалаба қозониш учун футболчиларга пора бергани айтилмоқда

СПОРТ 18.11.2022, 15:59
Қатар ЖЧ-2022 очилиш ўйинида ғалаба қозониш учун футболчиларга пора бергани айтилмоқда

Журналист, сиёсий таҳлилчи ва Британия Яқин Шарқ тадқиқотлари марказининг минтақавий раҳбари Амжад Таҳанинг айтишича, Қатар 2022 йилги жаҳон чемпионатининг очилиш ўйинида мағлуб бўлиш учун бир неча эквадорлик футболчига пора берган.

“Қатар 8 та эквадорлик футболчига 7,1 млн евро пора бериб ўйинда мағлуб бўлди (0:1, иккинчи бўлимдаги гол). Қатар ва Эквадордан беш нафар инсайдер маълумотни тасдиқлади. Умид қиламизки, бу ёлғон. Ушбу маълумотларнинг тарқалиши натижага таъсир қилади, деб умид қиламиз. Жаҳон ФИФАдаги коррупцияга қарши туриши керак”, - деб ёзган Таҳа ўзининг ижтимоий тармоғида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1